Ўзбекистон ва Чехия трамвай ишлаб чиқаришга келишди

Oбуна бўлиш
Чехия делегацияси билан суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Чехия ва Ўзбекистон трамвай вагонларини Ўзбекистонда биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Трамвай в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Чехия Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Чехия Республикасининг "Прагоимпекс" компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрган.

"Делегация аъзолари Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов билан учрашди", — дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, Чехияда ишлаб чиқариладиган трамвай вагонларини харид қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш масалалар муҳокама этилган. Шунингдек, трамвай вагонларини Ўзбекистонда биргаликда ишлаб чиқариш, йўловчилар учун янада қулайликлар яратиш бўйича ҳам фикрлашиб олинган.

Меҳмонлар "Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат корхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришган.

Янгиликлар лентаси
0