Ўзбекистонда ёшларнинг бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар берилади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишМеждународный бизнес-центр в Ташкенте
Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 июн куни ""Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини бажариш бўйича топшириқлар берди

Ушбу фармон талабларига кўра, 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастури амалга оширилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармасини, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш, жамғарманинг маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш кўзда тутилган.

Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар берилади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш керак бўлади.

Шунингдек, тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0