Бош вазир ўринбосари Қўчқоров: солиқ тизимидаги энг ёмон иллатлар йўқ қилинди

Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон янги солиқ концепциясининг тарихий аҳамияти ҳақида фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бугун, 2 июль куни Тошкентда Халқаро пресс клубда "Ўзбекистон Республикаси янги солиқ концепцияси" мавзусида сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилди сессияда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияда вилоят ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" фармонни имзолади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон янги солиқ концепциясининг тарихий аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги фармон — тарихий аҳамиятга эга. Нима учун тарихий аҳамиятга эга? Авваломбор, бу мамлакатимиз иқтисодиётида янги бир даврни бошлаб берадиган фармон. Бунинг сабаби шундаки, бугунги кунгача, бугун ҳам Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган солиқ тизими ўз ичида, асосан, совет тизими элементларини олиб келган. Совет тизими элементлари нималар деб сўрайдиган бўлсак, бу — солиқ тизимидаги махсус режимлар, яъни солиққа тортиш ҳамма учун баробар эмаслиги, шу билан бирга бозор иқтисодиётининг базавий тамойиллари инкор қилиниши ва бир қатор бошқа сабаблар билан изоҳланади. Президент томонидан 29 июнда имзоланган фармон шак-шубҳасиз тарихийдир",- дейди Қўчқоров.

Шунингдек, Молия вазири янги солиқ концепциясига асосан 2019-йилдан киритиладиган ўзгаришларга ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.

"Биринчидан, президентимиз томонидан имзо чекилган фармонда бизда амалдаги солиқ тизимининг энг ёмон иллатлари йўқ бўлди. Бу иллатлар нима? Биринчи навбатда корхоналарнинг товар айланмасидан — оборотдан олинадиган мажбурий тўлов, яъни давлат мақсадли жамғармаларига бугунги кунда 3,2 фоиз миқдорда солиқ тўланади. Бунинг нимаси ёмон — кичкинагина 3,2 фоиздек кўриниши мумкин. Бунинг ёмон томони шундаки — солиқ айланмадан олинади. Демак, мен корхона эгаси бўлсам, фойда кўраман ёки кўрмайман, мен барибир оборотдан 3,2 фоиз солиқ тўлашим керак. Демак, оборот солиқлардан воз кечилди", — деб таъкилади Қўчқоров.

Янгиликлар лентаси
0