10:54 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Ravon R2 на Московском Международном автосалоне

Россияда ўтган ойда бирорта Ravon автомобили сотилмади

© Sputnik / Вадим Шекун
Иқтисод
Ҳавола олиш
721 0 0

2018 йил 5 ойда жами 5 184 дона Ravon брендидаги машиналар сотилган.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россияда шу йил июн ойида бирорта Ravon автомобили сотилмади. Бироқ ўтган йил июн ойида жами 1239 дона автомобил сотилган эди. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг навбатдаги ҳисоботида кўрсатилган.

Ҳисоботга кўра, шу йил 5 ойида жами 5 184 та Ravon (2017 йил шу даврда — 4 946) брендидаги машиналар сотилган.

Россия бўйича 2018 йил январ — июн ойларида жами 849 221 дона (2017 йил шу даврда — 718 600 дона) автомобиль сотилган, ўсиш 18,2 фоизга кўпайган. Июнь ойида эса 156 351 дона (2017 йил июнда — 141 090 дона) автомобил сотилган 10,8 фоизга ошган.

Барча энг кўп сотилган янги автомобил моделлар етакчи ўнталигига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кирган.

Асосий мавзулар