Ўзбекистон Афғонистонга чегара олди савдосини ривожлаштиришни таклиф қилди

Министр внешней торговли РУ Жамшид Ходжаев посетил Афганистан с официальным визитом
Министр внешней торговли РУ Жамшид Ходжаев посетил Афганистан с официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Афғонистон Термизда Афғонистон консулхонасини очишга келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга чегара олди савдосини ривожлантириш, транзит қилиш учун қулай шароит яратиш ҳамда тариф ва божларни камайтиришни таклиф қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу таклифлар Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Афғонистон савдо ва саноат вазири Х.Расо билан учрашув чоғида маълум қилинди.

Томонлар ўзаро ташқи савдони янида ривожлантиришга қизиқиш катта. Бунга июн ойида Термезда давлат ва хусусий сектор ўртасида учрашувларининг биринчи раунди навбатдаги турки бўлди.

"Биз охирги вақтда ўзаро савдо ижобий динамикасини мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда афғон сармояси иштирокида 110 та корхона иш фаолият кўрсатмоқда. Шу вақтнинг ўзида Афғонистонда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 8 та корхона тузилди", — деб таъкидлади Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.

Ўтган йил якуни бўйича икки томонлама савдо 19 фоизга кўпайди ва 617,1 миллион долларни ташкил қилди, шу йилнинг беш ой давомида бу кўрсаткич 15 фоизга кўпайди ва 286,7 миллион долларга етди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташрифининг биринчи кунида савдо, транспорт, инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди, шунингдек, долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича комиссия тузиш муҳимлиги алоҳида қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0