Жисмоний шахсларга махсус дастур ёрдамида валюта харид қилиш ва сотиш имконияти яратилди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишПункт обмена валют
Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси 1 апрелдан бошлаб банк карталарининг валюта ҳисоб рақамларида бўлган валюта маблағларини нақд кўринишда олишга рухсат берилганди.

Бир кунда ечиб олиш мумкин бўлган валюта миқдори тижорат банклари томонидан белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0