Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган металлни қайта ишлайдиган корхона иш бошлади

© Sputnik / Виктор Ахломов / Медиабанкка ўтишРазлив меди
Разлив меди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод цехлари Европа давлатларидан келтирилган илғор технологик линиялар билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Тошкентда йилига 760 тонна металлни қайта ишлашга мўлжалланган юқори технологияли корхона ишга туширилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

“Metal Processing” масъулияти чекланган жамияти “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Швейцариянинг “Rieter AG “ компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Работа Уссурийского картонного комбината - Sputnik Ўзбекистон
Россия компанияси Angren Packни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди

Хабарда айтилишича, завод цехлари Европа давлатларидан келтирилган илғор технологик линиялар билан жиҳозланган. Улар ёрдамида қалинлиги 1 миллиметрдан 12 миллиметргача бўлган пўлат листлар қайта ишланиб, тўқимачилик машинасозлиги учун импорт ўрнини босувчи деталлар тайёрланади.

Жорий йил якунига қадар завод жамоаси “Ритер-Ўзбекистон“ корхонасига 755 та ҳар хил деталь етказиб беришни мўлжалламоқда.

Завод Марказий Осиёда ягона бўлиб, дастлаб тўқимачилик машинасозлиги учун зарур деталлар ишлаб чиқарилса, келгусида оғир саноат корхоналари учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб берилади. Ички бозор эҳтиёжи таъминлангач, экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳа ижроси учун қарийб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди.

Янгиликлар лентаси
0