09:14 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
График состояния финансового рынка

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича рейтингда 85-ўринда жойлашди

© Sputnik / Руслан Кривобок
Иқтисод
Ҳавола олиш
114920

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида рўйхатда етакчилик қилмоқда – республика 159 миллиард долларлик ЯИМ кўрсаткичи билан рейтингнинг 55-поғонасидан ўрин олди.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот бўйича иқтисодий рейтингда 85-ўринда жойлашди, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.

2017 йилда республикада бу кўрсаткич 48,7 миллиард долларни ташкил этган.

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида рўйхатда етакчилик қилмоқда – республика 159 миллиард долларлик ЯИМ кўрсаткичи билан рейтингнинг 55-поғонасидан ўрин олди.

Туркманистон 42,3 миллиард доллар ЯИМ билан 88-, Қирғизистон 7,5 миллиард доллар билан 145-, Тожикистон 7,1 миллиард доллар билан 147-ўринни олди.

Рейтингга жами 200 мамлакат киритилган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан 19,4 триллион доллар ЯИМ билан АҚШ, иккинчи бўлиб Хитой, учинчи – Япония, кейинги ўринларда Германия ва Буюк Британия жой олди.

 

Асосий мавзулар