"Ўзавтосаноат" раиси: йил охирида машиналар ишлаб чиқариш 9 фоизга арзонлашади

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Умурзоқов шу йил якунига қадар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган машиналар сони ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik.  "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида машиналар ишлаб чиқаришни арзонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Партия автомобилей GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзавтосаноат" раиси: 1 августдан GM Uzbekistan машиналари нархи ошади

"Асака заводида илгари тарихда бўлмаган нарса, яъни машинани бутловчи қисмларини, чет этда бутловчиларни етказиб берадиган завод директорлари билан гаплашиб, 20 фоизгача бутловчи қисмларни нархини туширишга келишиб олдик. Буни босқичма-босқич амалга оширамиз. Бирданига қилиб бўлмайди. Сабаби уларнинг ҳаммаси кредитда ўтирган ташкилотлар. Буни тўғри тушунишимиз керак", - деди Умурзоқов.

Шавкат Умирзоқов йил якунига қадар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган машиналар сони ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Бутловчи қисми йил охиригача тушириб борамиз, бу ўз ўрнида автомашинани ишлаб чиқариш нархини 9 фоизга тушига олиб боради. Бундан ташқари бу автомашиналарни ишлаб чиқариш 220 мингтага, яъни ҳозир қўшимча йил охирига қадар 140 мингта машина ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Кисқа муддатда ҳали тарихда бунча машина ишлаб чиқарилмаган. Завод директорлари билан келишилдик, бирортаси бу олдимизга қўйилган мақсадга тўсиқлик қилмайди. Эҳтиёт қисмларни ўз вақтида етказиб беради. Биз эса машиналарни ўз вақтда ишлаб чиқариб, халққа етказамиз", - деб қўшимча қилди Умурзоқов.

Янгиликлар лентаси
0