Ўзбекистон олтин – валюта заҳиралари 347 миллион долларга камайди

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олтин – валюта заҳиралари 347 миллион долларга камайди – Марказий банк

ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг ялпи олтин – валюта заҳиралари 2018 йилнинг 347 миллион долларга камайди (1 август ҳолатида), деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати. 

“Жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилди. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди”, - дейилган расмий хабарда.  

Шунингдек, Марказий банк Ўзбекистон ялпи олтин-валюта захираларининг охирги икки йил давомида ўзгариши ҳақида қуйидаги статистик маълумотларни ҳам эълон қилган:

Сана  01.01.2017 01.01.2018 01.04.2018 01.07.2018 01.08.2018
Млн. $ 26 428,8 28 076,9 28 494,0 27 660,5 27 389,9

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Янгиликлар лентаси
0