04:47 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Денежные купюры: доллары США. Архивное фото

Ўзбекистон иқтисодга доллар таъсирини камайтирмоқда

© Sputnik / Михаил Кутузов
Иқтисод
Ҳавола олиш
112630

Бундан буён тижорат банкларининг Марказий банкда сақланадиган мажбурий резервлари асосан миллий валютада бўлади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларининг Марказий банкда сақланадиган мажбурий резервларига доир муҳим ўзгартиришлар киритди.

Пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган чоралар доирасида Марказий банк Бошқаруви томонидан мажбурий резервлар тартиби ва меъёрларига, жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиниши кўзда тутилган ўзгартиришлар киритилди. Хусусан: 

- мажбурий резервларни тижорат банклар томонидан жалб қилинган мажбуриятларнинг валютасидан қатъий назар фақат миллий валютада шакллантириш бўйича тартиб ўрнатилмоқда;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича меъёрлари бир хиллаштирилмоқда;

- юридик шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари учун мажбурий резервлар меъёрлари пасайтирилмоқда;

- чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий резервлар учун нисбатан юқори меъёрлар киритилмоқда.

Масалан, янги тартиб бўйича, юридик ва жисмоний шахсларнинг муддати 1 йилдан 2 йилгача бўлган депозитлари миқдори миллий валютада сақланган ҳолда - 2% бўлиши, хорижий валютада сақланган ҳолда - 7 % бўлиши талаб қилинади. 

Иккинчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг муддати бир йилгача бўлган депозитлари миқдори, миллий валютада сақланган ҳолда - 4%, хорижий валютада сақланган ҳолда - 14 % бўлиши талаб қилинади. 

Банк хабарида айтилишига кўра, ушбу ўзгартиришлардан қуйидаги натижалар кутилмоқда:

  • миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигини ошириш;
  • иқтисодиётдаги “долларлашув” даражасини камайтириш;
  • банк тизимидаги ликвидликни тартибга солишда бозор механизмларининг самарадорлигини ошиши.

Шу билан бирга, иқтисодиётдаги инфляциянинг прогноз даражаси ва фоиз ставкалари динамикасидан келиб чиқиб, келгусида пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини ошириш мақсадида унинг инструментларига Марказий банк томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

Асосий мавзулар