Беларус давлати бизнес доиралари Ўзбекистонга келишади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПлощадь у международного бизнес Центра
Площадь у международного бизнес Центра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йирик бизнес-форумда Беларуснинг 78та корхоналаридан 111 ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон-Беларус бизнес-форуми ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон ва Беларус давлатлари ўртасидаги ишбилармонлар ва минтақалараро ҳамкорлик бизнес-форуми Беларус президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи олдидан ўтказилади.

 Президент Республики Белоруссия Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Ўзбекистонга келади: бу шунчаки “қуруқ” келиб-кетиш бўлмайди

Тадбир 12 сентябр куни Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Бизнес-форумда Беларус давлатининг энг олд 78 корхоналари ва 111 нафар ишбилармонлар доиралари вакиллари иштироки режалаштирилган.

Хусусан, улар орасида "Слуцкий шакарқанд комбинати" ОАЖ директори, "МАЗ" ОАЖ компанияси бош директори, Беларус савдо-саноат палатаси раиси, Беларус давлат ахборот ва радиоэлектроника университети ректори Вадим Богуш ва бошқа йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари санаб ўтилган.

Бизнес-форум якунида В2В форматида кооперация биржалари ўтказилиши учун майдон ташкил этилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0