04:30 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Выставка ЭкспоСитиТранс 2014

Электробус, авто-шоу ва тракторлар: Тошкентда Беларус маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади

© Sputnik / Григорий Сысоев
Иқтисод
Ҳавола олиш
67510

Кўргазма Беларус савдо-саноат палатаси Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги, икки мамлакат давлат органлари, элчихоналари ва бизнес-уюшмалари кўмагида ташкил қилинади.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда 2018 йил 14-19 сентябр кунлари Беларус ишлаб чиқарувчи корхоналарининг “Made in Belarus” кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўргазма ташкилотчилари матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу кўргазма Беларус савдо-саноат палатаси Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги, икки давлат органлари, элчихоналари ва бизнес-уюшмалари кўмагида ташкил қилинади.

Кўргазмада Беларус Республикасининг 152 та корхонаси қатнашиши кутилмоқда. Улардан энг асосийлари: “БЕЛАЗ”, “МТЗ”, “Белшина”, “Беларусская лесная компания”, “Березастройматериалы”, “Адани”, “БелОМО”, “Конте СПА”, “Коммунарка”, “Бабушкина крынка”, “Белрыба”.

Кўргазма машинасозлик, кимё ва нефт кимё маҳсулотлари,  қурилиш ва дарахтни қайта ишлаш, илм-фан ва технологиялар, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари, таълим, полиграфия, фармацевтика ва тиббиёт, туризм йўналишларда бўлиб ўтади.  

“Минс трактор заводи” томонидан "BELARUS - 82.1", "BELARUS - 80Х" и "BELARUS -

1025.2" замонавий тракторлари намойиш қилинади. Шунингдек,  "Гомсельмаш", "Блюминг", "Амкодор" компаниялари қишлоқ хўжалик техникаси кўрсатилади.

“Минск автомобил заводи” юклаш-тушуриш ва қурилиш ишлари учун автокран, самосвал автопоез ва йўловчи МАЗ-206 автобусини намойиш қилади.

“Белкоммунмаш” корхонаси томонидан эса ўзида троллейбус ва автобус афзалликларини мужассам этувчи электробус Е433 "Vitovt Max Electro" кўрсатилади.

Павильон ичидаги экспозициядан ташқари кўча майдонида “Амкодор”, “МАЗ”, “МТЗ”, “Гомсельмаш”, “Бобруйскагромаш”, В.И. Козлов номидаги “Минск электротехника заводи” ва “Блюминг” корхоналарининг 48 дона техника ҳавола этилади.

Шу билан бирга, Беларус техникаси имкониятларини батафсил намойиш қилиш учун авто-шоу ҳам кўрсатилади.

"Могилевлифтмаш" компанияси томонидан юк кўтариш қуввати 400 тонна бўлган лифтларни ва лифтларни бошқарув станциялари микропроцессорлари кўрсатилади.

Бундан ташқари, беларуслик компаниялар уй ва офис учун замонавий маиший техника тақдим этилади. Хусусан, “Атлант” заводи кир ювиш машиналари ва музлатгичлар намойиш қилинади. “Горизонт” заводи ўзининг 43-45 дюймли LCD-телевизорларни ва таълим ва бизнес интерактив сенсор тизимлари ҳавола этилади.

Асосий мавзулар