11:00 25 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB121.46
  • EUR9492.35
  • USD8079.28
Обновленная Chevrolet Captiva

GM Uzbekistan компанияси “Captiva” ишлаб чиқаришни тўхтатади

Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
63821

“Chevrolet Captiva” автомобили Ўзбекистон бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. “General Motors” компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, “Chevrolet Captiva” автомобилини “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания хабарида айтилишича, шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.

“GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда “Chevrolet Captiva” русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

“Chevrolet Captiva” автомобили Ўзбекистон бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

Асосий мавзулар