Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Текширув бошланишидан олдин тадбиркор текширув мақсади билан таништирилади ва у текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши шарт.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилигини маълум қилди. "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига асосан.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура 423 нафар фуқарога уйларни хусусийлаштириш масаласида ёрдам берди

Низомга мувофиқ, текширувлар тегишли тартибда амалга оширилади. Бир кунлик текширувлар вилоят прокуратураси билан, бир кундан ортиқ бўлган текширувлар Бош прокуратура билан келишилади.

Текширув ўтказишни келишиш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали бажарилади.

Шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги, хорижий корхоналар, эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ўтказиладиган текширувларни келишиш фақат Бош прокуратура томонидан амалга оширилади. 

Назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида, тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган “хавфни таҳлил этиш” натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки ижтимоий тармоқ, веб-сайтлардан олинган маълумотлар асосида текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. 

Бундан ташқари, текширув бошланишидан олдин тадбиркор текширув мақсади билан таништирилади ва у текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши шарт.

Янгиликлар лентаси
0