Тадбиркорлар билан ишлаш учун Республика комиссияси ташкил этилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишМеждународный бизнес-центр в Ташкенте
Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Площадь у международного бизнес Центра - Sputnik Ўзбекистон
Беларус давлати бизнес доиралари Ўзбекистонга келишади

Қарорда таъкидланишича:

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қатор тизимли муаммо ва камчиликларга дуч келмоқда;

янгидан ташкил этилган давлат ташкилотлари, ҳоким ўринбосарлари томонидан тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга кўп ҳолларда бепарво муносабатда бўлинаётганлиги кузатилмоқда.

республика ва жойлардаги давлат органларида кенг тарқалган тадбиркорлар ташаббусларини кўриб чиқиш ва масалаларини ҳал этишдаги сансоларлик, бюрократизм ва тўсиқлар билан боғлиқ ҳолатлар тадбиркорларни ҳудудларни ривожлантиришга фаол жалб этиш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни таъминламаяпти;

жойлардаги ваколатли шахсларининг малакаси ва амалий тажрибаси етарли даражада эмаслиги, республика органлари томонидан улар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг сустлиги қабул қилинаётган қарорларнинг самарали ижро этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шавкат Мирзиёев вручил орден Эл-юрт ҳурмати  USM Holding Алишеру Усманову - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар ва давлат арбобларига давлат мукофотларини топширди

Қарорга мувофиқ ҳудудларда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.

Ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган шахслар асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади.

Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

Комиссия 10 кунда камида бир марта жойлардаги ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этади, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади.

Қарорга мувофиқ:

ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда, давлат ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга;

аукцион савдоларига қўйиладиган давлат мулки объектлари тадбиркорларнинг аниқ мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади;

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, ҳокимликларнинг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилинади;

тадбиркорлар салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин;

ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди;

Города мира. Барселона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ишбилармонлари Испаниядаги шериклар билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди

ушбу талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмайди;

бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади. Инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.

Адлия вазирлигига Давлат хизматлари марказларида бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари негизида келиб тушаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳисобга олиш уларни кўриб чиқиш жараёнини мониторинг қилишга имкон берадиган электрон тизимни жорий этиш вазифаси юкланди.

Янгиликлар лентаси
0