Тошкентда илк бор транспорт соҳасида халқаро анжуман бўлиб ўтади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПункт таможенного оформления на границе
Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 сентябрда Тошкентда илк бор Транспорт соҳасига бағишланган олий даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади.  

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Келаётган ҳафтада Тошкетда илк бор Транспорт соҳасига бағишланган юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Ушбу тадбир ҳақида Миллий-пресс марказидан ташкил қилинган “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик келажак ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусидаги брифингда эълон қилинди.

Брифингда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси, Автомобил транспорти вазирлиги, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Бу Ўзбекистонда Транспорт соҳасида бўлиб ўтадиган биринчи конференция бўлади. Унинг асосий мақсади – мавжуд бўлган транспорт коридорларини такомиллаштириш ҳамда янги транспорт коридорлари ташкил қилиш мақсадида халқаро молия институтлари, транпорт иттифоқлари ҳамда логистика компаниялари вакиллари билан музокаралар олиб боришдир.

Айни дамда ушбу Анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатлардан 340 нафар хорижий меҳмонлар иштирок этиши тасдиқланган. Улар орасида Австрия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларус, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, БАА, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Покистон, Польша, Россия, Руминия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Швейцария ва Япония вакиллари бор. 

Халқаро анжуманний асосий мажлиси 2018 йилнинг 20 сентябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳсонхонасида бўлиб ўтади. Шу куннинг иккинчи ярмида тўртта алоҳида мавзулар бўйича секция мажлислари ҳам бўлиб ўтади.

Анжуманнинг иккинчи куни - 21 сентябрда хорижий меҳмонларни Самарқандга таклиф қилиш режалаштирилган. Улар у ерда “MAN Auto-Uzbekistan”, қўшма корхонасига ташриф буюришади.

Янгиликлар лентаси
0