10:56 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Стюардесса проверяет багажные полки в салоне самолета Sukhoi Superjet 100

Ўзбекистонда янги лоу-кост авиакомпания очилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев
Иқтисод
Ҳавола олиш
46710

Янги авиакомпания Миллий авиакомпания билан рақобат қилмайди ва эконом классда хизмат кўрсатади. Дастлабки босқичда авиакомпания 4та А-320 ва А-321 Airbus самолётларини лизингга олишни режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган”Инвестор куни” тадбирида янги авиакомпания очиш таклиф қилинди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Янги авиакомпания очиш таклифи билан бир неча йилдан буён авиачипталар сотиш билан шуғулланаёган тадбиркор, INTER AVIASERVIS компанияси асосчиси Жаҳонгир Файзуллаев чиқди. Янги авиакомпанияда дастлабки босқичда 4та авиалайнер бўлади.

“Айни дамда бизнинг бир неча хорижий компаниялар билан 4та А-320 ва А-321 (Airbus) самолётларини лизингга олиш ҳақида шартномаларимиз бор. Эксплуатация қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат олишим билан – ўйлаган режаларимни амалга ошира бошлайман.”, - дейди Жаҳонгир Файзуллаев. - Россияда айни дамда 4та авиакомпания бор, яна учта очилмоқчи. Биз нега шундай қила олмаймиз?”  

Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорнинг ушбу лойиҳаси ўта жиддий иш эканлигини қайд этиб, унга қўлдан келган ёрдамини кўрсатишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда бўлиб ўтган “Инвестор куни” тадбирида 130дан ортиқ турли инвестицион лойиҳалар тақдим этилди. Улар орасида тикувчилик цехи очишдан тортиб океанариум қуришгача бўлган лойиҳалар бор.

Асосий мавзулар