23:43 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Uzcard

UzCard фаолияти қайта тикланди

© Халқ сўзи
Иқтисод
Ҳавола олиш
26810

Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида банк карталари орқали тўловлар ва транзакциялар амалга ошириш мумкин. 

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. UzCard фаолияти қайта тикланди, деб хабар қилди маҳаллий банк карталар оператори. 

Айни дамда банк карталари орқали тўловлар ва транзакциялар амалга ошириш мумкин. Ушбу маълумот Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи маъмурияти томонидан ҳам расман тасдиқланди. 

"UzCard тизимида "нохуш ҳодиса" юз берганидан сўнг компаниямиз мутахассислари томонидан уни батараф этиш ва процессинг маркази фаолиятини тиклаш ҳамда карталардаги маълумотларни сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилди. Шунингдек ушбу ҳодиса юзасидан тафтиш ўтказилди. тизимни қайта тиклаш учун ўз мутахассисларимиздан ташқари ҳамкор компаниялардан ҳам мутахассислар таклиф қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида барча техник ва дастур муаммолари бартараф этилди. Айни дамда UzCard тизими фаолиятини тўлиқ тиклаш учун босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда" - дейилган компания хабарида. 

Шунингдек, UzCard ўз хабарида "кўнгилчан Ўзбекистон халқидан ушбу вазиятга тушуниш билан қарашга ва тизимини қайта тиклашга ёрдам бераётган соҳа вакилларига нисбатан раҳмдил бўлишга" чақирган.   

Эслатиб ўтамиз, бутун Ўзбекистон бўйлаб банк карталари орқали тўловлар амалга ошириш тизими фаолияти шанба куни соат 18:52да бузилган эди.

Асосий мавзулар