19:20 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководителями крупнейших французских компаний

Шавкат Мирзиёев Франция бизнесини Ўзбекистонга таклиф қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Иқтисод
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи (11)
267 0 0

Шавкат Мирзиёев Франция тадбиркорларини Ўзбекистонга фаол сармоя киритишга чақирди.  

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл во Францию
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Айни дамда Францияда бўлиб ўтаётган расмий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда хусусан “Тотал”, “Тотал Эрен”, “Орано”, “Фивс Штейн”, “Ранжис Семмарис”, «Винчи», «Суэц», «Сад», «Идемиа», «Мерсие», “Талес Аления Спейс” каби Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистонда айни дамда хорижий инвесторлар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ҳамда ташқи савдо ва божхона-тариф назорати сезирларли даражада қисқартирилгани таъкидланди.

- Хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Унинг вазифаси сармоядорлар фикрини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Сизни кенгаш ишида фаол иштирок этишга таклиф этамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида франциялик тадбиркорлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолашди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ташрифи арафасида Парижда бўлиб ўтган ўзбек – француз бизнес форуми давомида умумий қиймати 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича келишувлар имзоланган эди. 

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи (11)

Асосий мавзулар