19:31 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Здание НХК Узбекнефтегаз

“Ўзбекнефтгаз” Франция компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

НХК Узбекнефтегаз
Иқтисод
Ҳавола олиш
106 0 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари Beicip-Franlab компанияси раиси билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. 7 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси в. б. Б. Ашрафханов Beicip-Franlab компанияси раиси ва бош директори Ж.Буррус билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик масалалар муҳокамасини ўтказдилар.

Геологик-қидирув ишларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сармоявий блокларнинг нефть-газ салоҳиятини ўрганиш ва Франция томонини мустақил аудитор ва қатор соҳаларда мутахассис сифатида жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида геологик-қидирув ишларини олиб бориш ва углеводород қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича етакчи нефть-газ компаниялари таклифларини баҳолаш; Ўзбекистондаги конларни ўзлаштириш бўйича лойиҳалар юзасидан таклифларни тайёрлаш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг хорижда углеводородларни қидириш ва қазиб олиш ишларини амалга ошириш истиқболларини баҳолаш; Ўзбекистон заҳиралари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, бўлажак хорижий сармоядорлар ўрганиши учун республикадаги сармоявий блоклар бўйича маълумотлар тўпламини ҳозирлаш ва бошқалар киради.

Стенд компании Узбекнефтегаз на узбекско-индийском бизнес-форуме в Дели
Пресс-служба Государственного комитета Узбекистана по инвестициям

Ҳозирда нефть ва газ бўйича маълумотлар миллий базасини яратиш юзасидан Beicip Franlab компанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари ўрганилмоқда. Унда компания маълумотлар базасини яратиш ва мутахассисларни ўқитиш бўйича хизматларни тақдим этувчи мустақил пудратчи сифатида ҳамда мазкур лойиҳани тижоратлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам иштирок этиш ниятида.

Beicip Franlab геологик тадқиқотларни илмий қўллаб-қувватлаш, заҳираларни мустақил баҳолаш, нефть ва газ конларини ўзлаштиришда маслаҳатлар бериш, углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлашни оптималлаштириш бўйича ечимларни топиш ҳамда геологик ва геофизик тадқиқотларни ўтказиш учун керакли дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ихтисослашган етакчи компаниялардан биридир. У 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб боради ва Москва, Париж, Жазоир, Куала-Лумпур, Рио-деЖанейро, Хьюстон, Вильяэрмоса, Абу-Даби ва Қувайтда халқаро бўлинмаларга эга.

Асосий мавзулар