19:36 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Заместитель премьер-министра Узбекистана Сухроб Холмурадов

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон банки йиғилишида иштирок этади

© Sputnik / /Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
84 0 0

Йиғилишларда давлат ҳуқуматлари ва халқаро молиявий ташкилотлар экспертлари, ОАВ ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик қилишни таъминлаш мақсадида қатор форумлар ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Индонезияда 12-14 октябрь куни Бутунжаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси йиғилиши ўтказилади. Унда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Ҳар йили ўтказиладиган йиғилишлар жаҳон аҳолисини фаровонлиги, келгуси халқаро иқтисодий тараққиёт ва молиявий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича кўплаб масалалар муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилади.  

Йиғилишларда давлат ҳукуматлари ва халқаро молиявий ташкилотлар экспертлари, ОАВ ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик қилишни таъминлаш мақсадида қатор форумлар ўтказилади.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молиявий институтлари раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Бутунжаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасига аъзо бўлган давлат делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.  

Асосий мавзулар