00:06 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути

Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга доир муҳим қарорни имзолади

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
36110

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президентнинг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- юридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга;

- мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади;

- тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;

- экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди;

- тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади.

2019 йил 1 мартга қадар:

- интернет тармоғида “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ҳамда экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали яратилади;

- мамлакатда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ташкил этилади.

Қарор билан ҳудудларда маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилинганлиги учун шахсан масъул этиб белгиланди.

Асосий мавзулар