Тожикистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN самосваллари етказиб берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСборка автомобилей Man
Сборка автомобилей Man - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“JV Man Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК Тожикистонга 14 та самосвални етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Коррупция ва “антисанитария”: GM Uzbekistan яна бир автосалон билан ишни тўхтатди

Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган.

Улар, шунингдек, Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимили қудратли тежамкор D20 двигатели, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABSли барабанли тормоз, электрон назорат тизимлари ва қулай кундузги кабина билан жиҳозланган.

Бугунги кунга қадар умумий суммаси 1,2 долларига тенг 11 дона автомобиль жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0