Лукойл директори Ўзбекистон шимолидан нефть қидиришини айтди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПрезидент ОАО "Лукойл" Вагит Алекперов
Президент ОАО Лукойл Вагит Алекперов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия - Ўзбекистон бизнес форуми доирасида "Ўзбекнефтгаз" ва "Лукойл" 2 йиллик ўзаро тушуниш меморандуми имзолашди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Лукойл директори Вагит Алекперов Ўзбекистон шимоли нефть қидириш учун имконият мавжудлигини айтди, РИА Новости хабарига асосан.

“Лукойл” “Ўзбекнефтгаз” билан биргаликда, умумий майдони 45 минг кватрат километр бўлган ушбу ҳудудда, разведка қазиш ишлари олиб боришга қарор қилди, деди Россия компанияси раҳбари.  

“Мутахассислар дастлаб тарихий сейсмик жараёнларни, кейин – замонавий сейсмикани ўрганиб чиқишади ва уларнинг натижасига асосан разведка қазиш ишлари учун асос бор ёки йўқлигини аниқлашади”,- деди Алекперов.   

Жума куни Ўзбекистон ва Россиянинг нефть компаниялари ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзолашган эди. Меморандум 2 йил муддатга тузилган.

Эслатиб ўтамиз, “Лукойл” шу вақтга қадар Ўзбекистонга энг йирик миқдорда сармоя киритган хорижий компания ҳисобланади. Компания умумий сармоялар миқдори 6 млрд долларга яқин.

Янгиликлар лентаси
0