Ўзбекистонда газ, свет ва бензин нархи оширилади

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. 16 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда газ, свет ва бензин нархи ошади, деб хабар қилинган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида"ги қарори лойиҳасида.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон учун Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим - Бозумбаев

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Унга кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши жадвали белгиланмоқда.

Шундай қилиб, табиий газнинг тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига): ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

• 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;
• 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм;

ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун: 

- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун: 

• 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 553 сўм;
• 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 605 сўм;

Электр энергиясининг нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун):

Газ ва энергия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда свет ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмдан ошиб кетди

• 2018 йил 16 ноябрдан — 331 сўм (ҳозирда 228 сўм);
• 2019 йил 1 июндан — 370 сўм;

Автобензин ва дизел ёқилғиси:
• Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр;
• Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр;
• дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр;
• ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр;

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.

Янгиликлар лентаси
0