08:05 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Сбор овощей в фермерском хозяйстве

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
72410

Шу йил октябрь ўрталарида Қирғизистонга картошкани импорт қилиш рухсат берилган 17 та Ўзбекистон компаниялари рўйхати тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Қирғизистон Иссиқ-Кўл вилоятидан Ўзбекистонга 66 тонна картошка етказиб берилди. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги  матбуот хизмати хабар қилди.

Шу йил октябрь ўрталарида Қирғизистонга картошкани импорт қилиш рухсат берилган 17 та Ўзбекистон компаниялари рўйхати тақдим этилди.

Бундан олдин ёз мавсумида Ўзбекистон Қирғизистондан картошка олиб кирилишига тақиқ қўйилганди. Бироқ ушбу тақиқ кузда териб олинган маҳсулотга амал қилмайди.

Ўзбекистон қарори ўзгариши кузда картошка тақчиллиги билан боғлиқ.

Сал олдин Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги республика ички бозорда картошка нархи кескин пасайиб кетганлиги сабабли Россия, Қозоғистон, Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятини қидираётганди.

Асосий мавзулар