Давлат тиббиёт муассалари ходимларининг маоши оширилди

© Фото:Министерство здравоохранения УзбекистанаВрачи-гематологи в Узбекистане
Врачи-гематологи в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат тиббиёт муассасалари  ва фармацевтика ходимларининг маошлари, 2019 йилнинг май ойига қадар 38 %га оширилади. 

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ходимларининг  маошлари 1 декабрдан бошлаб оширилади. Бу ҳақида 7 ноябрь куни имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган, ЎзА хабарига асосан.

“Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилсин”, - дейилган президент қарорида.

Умумий ҳисоб-китоб қилганда, 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари  ва фармацевтика ходимларининг маоши бугунги кунга нисбатан +38 %га оширилади. 

Келажакда ушбу соҳа вакиллари маошлари бундан ҳам юқори бўлиши мумкин, чунки қарорда юқоридаги соҳалар ходимларининг маошлари “халқаро тажрибани ўрганиш асосида тубдан қайта кўриб чиқилади” дейилган. Хусусан,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йилнинг 1 июлига қадар Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги таклифларни киритиши керак:   

  • давлат тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблик ва жавобгарлик даражаси, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб - базавий лавозим маошларини жорий этиш ҳақида;
  • тиббиёт ходимлари фаолиятининг унумдорлигини замонавий усуллар ёрдамида баҳолаш,  даволанган беморлар электрон статистикасини татбиқ этиш ва беморлар ўртасида сўровлар ўтказиш орқали жорий этиш ҳақида; 
  • алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга, Тиббиёт ташкилотларини рағбатлантириш жамғармасидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳақида.  

Ундан ташқари президент қарорида 2020 йилдан бошлаб Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари босқичма-босқич оширилиш ҳақида айтиб ўтилган.

Президентнинг “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0