12:38 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Монеты России

ЯИМ ва инфляция: халқаро валюта фонди Ўзбекистон бўйича прогнозларини эълон қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов
Иқтисод
Ҳавола олиш
62811

ХВЖ экспертлари Тошкентда Марказий банк раҳбари ва молия вазирлиги иштирокида "Кавказ ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари" ҳисоботини тақдим этдилар

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Халқаро валюта фонди 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсишини 5 % даражасида прогноз қилмоқда. Мамлакат истиқболлари эса асосан иқтисодий ислоҳотларга боғлиқ, деди Тошкентда ўтказилган учрашувда журналистларга ХВЖ Яқин Шарк ва Марказий Осиё давлатлари департаменти директори ўринбосари Юха Кахконен.

Ҳисоботга кўра, минтақада 2018-2019 йиллардаги ўсиш 4 %ни ташкил этади. Бу ўн йил давомида кузатилган ўрта ўсиш даражасига қараганда 9 %га кам.

"Агар Ўзбекистон хақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, жорий ва кейинги йилдаги прогнозимиз 5 % (ЯИМ ўсиши бўйича– таҳр.)", - деди Кахконен ҳисобот чоғида.

Шунингдек, ХВЖ вакили ҳозирда Ўзбекистон учун асосий чақириқ – давлат корхоналари ислоҳоти ва нархларнинг тегишли эркинлаштирилиши эканини маълум қилди.

"Ўзбекистон Марказий банки жуда тўғри сиёсат олиб бормоқда деб ҳисоблаймиз. Монетар сиёсатни ҳам қатъий олиб бориш керак, инфляция ўсиш назорати бўйича фаол чоралар кўрилмоқда",- деб қўшимча қилди Кахконен.

Халқаро валюта фонди маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда инфляция 19,2 %, 2019 йил эса 14,9 % даражасида кутилмоқда.

Марказий банк раиси ўринбосари Илҳом Норқулов эса ҳукумат 2018 йил якунида ЯИМ 5,2-5,5 %, кейинги йилда 5,4 % атрофида ўсиш даражасини кутаётгани маълум қилди. Инфляция даражаси 16-17 % ва 13-15 % бўлади.

“Монетар омилларни, инфляция даражасини пасайтириб борамиз кейинги йилдан”, - деб ваъда берди Норқулов.

Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон истеъмолчилар бозорида инфляция 2017 йил якунида 14,4 % ташкил этган. 2016 йилга нисбатан (5,7 %) унинг 2,5 бараварга кўплиги миллий валюта – сўмнинг қадрсизланиши ва мамлакатда валюта бозоринининг эркинлашига боғлиқ.

Ўзбекистон Ҳукумати маълумотига кўра, 2017 йил якунида давлат ЯИМ 5,5 %га ўсган.

Жорий йилнинг сентябр ойида Осиё ривожланиш банки (ОРБ) Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси прогнозини 2018 йилда апрел ойидаги 5,5 %дан то 4,9 %гача пасайтирган. ЯИМ прогнозини пасайиши миллий валютанинг ўтган йил қадрсизланишига боғлиқ дед қайд этишди банк экспертлари. Шу билан бирга ОРБ Ўзбекистонда 2018 йилда инфлация прогнозини 16 % ва 2019 йилда эса 14 % миқдорида қолдирган. 2017 йил якунида бу 14,4 % ташкил этган эди.

Асосий мавзулар