14:26 17 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Ўзбекистон иқтисодий тақдири ўз қўлида – ХВФ

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Иқтисод
Ҳавола олиш
508 0 0

Халқаро валюта фонди вакили Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш даражаси нимага боғлиқлигини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекстоннинг келажакдаги иқтисодий ривожланиш тақдири - ўз қўлида, деди Халқаро валюта фонди вакли Юха Кахконнен Тошкентда Ўзбекистон банклари ва Халқаро валюта фонди вакиллари билан бўлиб ўтган  учрашуви чоғида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Бугунги мавжуд шароитларда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига ташқи факторлар кам даражада таъсир қилади ва ривожланиш, асосан, Ўзбекистон ичида ўтказилаётган ислоҳотлар натижаларига боғлиқ бўлади”, - деди  Кахконнен.

Шунингдек, МВФ вакили Ўзбекистоннинг ҳудуддаги бошқа мамлакатларга нисбатан ташқи давлат қарзининг нисбатан камлиги ва катта потенциали борлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистонда ўтказилаётган солиқ ислоҳоти борасида берилган саволга МВФ вакили қуйидагича жавоб берди.

“Ўзбекистонда кутилаётган солиқ ислоҳоти солиқ тўловчилар таркибини кенгайтиришга, солиқлар йиғишни яхши ва шаффош қилишга олиб келиши керак.

Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ тўлаётган иқтисодиёт субъектларига нисбатан солиқ босимининг ошишига олиб келмаслиги керак. Акс ҳолда, аксинча натижа - даромадни солиқдан яшириш келиб чиқиши мумкин”, - деди Юха Кахконнен солиқ ислоҳоти борасида берилган саволга жавобан.

Шу билан бирга, Юха Кахконнен Ўзбекистон Марказий банки фаолиятини ижобий баҳолаб, мамлакатла ислоҳотлар ўтказилаётган мураккаб шароитда Ўзбекистон Марказий банки тўғри молиявий сиёсат олиб бориб, инфляция миқдорини имкон қадар паст даражада ушлаб туришга муваффақ бўлаётганини эътироф этди.

Шунингдек, ХВФ вакили бугунги кунда халқаро валюта бозорида турли ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги, айниқса валюта кредитларининг нархи кутилмаганда кескин ошиши мумкинлигини Ўзбекистон банкирларига яна бир бор эслатиб ўтди. Кахконнен айтишига қарганда бу хорижий молия ташкилотлари томонидан долларда берилаётган кредитлар бўйича %ларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин. 

Бу дегани - бугун хорижий валютада кредит олганда эртага уни (доллар курсининг кескин ошиши оқибатида) 120 % эмас 200 % ёки ундан ортиқ қилиб қайтаришга тўғри келиш эҳтимоли бор дегани. 

Асосий мавзулар