Ўзбекистонга келаётган россиялик туристлар оқими 1,3 бараварга ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы на улицах Бухары
Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тўққиз ой ичида Россиядан Ўзбекистонга ўртача 350 минг нафар турист ташриф буюрган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистонга 2018 йилнинг январ ойидан сентябр ойигача 350 минг россиялик туристлар ташриф буюрган - бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп. Бу ҳақда Россиядаги Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Новосибирскдаги мамлакатнинг туристлик имкониятлари презентациясида маълум қилди.

“Ўтган тўққиз ой ичида Ўзбекистонга ташриф буюрганлар умумий сони 3,9 миллионгача ошди. Фақат тўққиз ой ичида россиялик туристлар сони ўртача 350 минггача етган. Ушбу кўрсатгич ўтган йили 270 минг кишини ташкил қилганди”, – деди элчи.

Ўзбекистон делегацияси маълумотига кўра, ўтган йил давомида мамлакатга 1,9 миллион турист ташриф буюрган. Асадов Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристларни жалб қилиш бўйича фаол ишларни бошлаб юборганини, агар 2017 йил атига 128 та туроператорлар бўлган бўлса, жорий йилнинг январ ва сентябр ойида мамлакат бўйлаб 190 дан ошиқроқ янги туроператорлар ўз фаъолиятларини бошлаганини қайд этди.

Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган

Элчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон визасини олиш тартиби анча осонлаштирилган. Ундан ташқари, бугунги кунда 101 давлат фуқаролари Ўзбекистонда беш кун визасиз қолишлари мумкин, мамлакатга визасиз кириш давлатлар сони эса 17тага ошган.

“Куни кеча Ўзбекистон парламент делегацияси Мосвага ташриф буюрганди. Парламентарийларимиз халқаро ҳамкорликни муҳокама қилишганда, туризм соҳасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди. Болалар туризми ғояси ўртага ташланганди. Ўзбекистон болалар дам олиши учун катта имкониятларга эга. Ўйлайманки, туризмни ушбу тури рус ёш авлодига мамлакатимиз билан танишиш имконини берган бўларди ва бизнинг фарзандларимиз Россияга боришлари мумкин бўларди”, – деди Асадов.

Туристы гуляют по Ташкенту - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент россиялик туристлар учун энг оммабоп йўналишлар рўйхатидан жой олди

Ўз навбатида Новосибирск вилояти иқтисодни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Ольга Молчанова Ўзбекистон ва Россиянинг бу Сибирь минтақа ўртасидаги ўзаро туризмни ривожланиш катта имкониятга эгалиги ҳамда минтақанинг Ўзбекистон билан товарайрибошлаш ҳажмини ошириш учун барча имкониятлари мавжудлигини қайд этди. Новосибирк вилояти ўзбек газламалари, сабзавотлари ва меваларига эҳтиёжи бор. Шу ўринда Ўзбекистонга турли хил маҳсулот, шу жумладан ўсимликни ҳимоялаш воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришга тайёр. Новосибирск вилоятида ҳозирда 267 та ўзбек талабалари таълим олишмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида мамлакатнинг туристлик имкониятини намойиш қилиш мақсадида Екатеринбург, Уфа ва Қозон шаҳарларига ҳам ташриф буюришади.

Янгиликлар лентаси
0