Ўзбекистонда текширувларни рўйхатга олиш бўйича ягона электрон тизим юритилади

CC0 / Pixabay / Мужчина работает за компьютером
Мужчина работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби тасдиқланади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги” идоралараро қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Олтин валюта заҳиралари ва фойдали қазилмалар - янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш учун Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларига юборилган буюртма, шунингдек, текширув тўғрисида маълумотлар, мониторинг ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган қонунбузишларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар киритилади.

Ягона тизимда рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаш бир иш куни давомида амалга оширилади. Назорат қилувчи органнинг масъул ходими Ягона тизимда бир маротаба рўйхатдан ўтказилади.

“Ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномада қайд этилган қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида, тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, молиявий ва иқтисодий жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар, суд қарорлари ва бошқалар) мазкур чоралар қўлланилгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга киритилиши шарт”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Лойиҳада тадбиркорлик субъекти ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиши мумкинлиги назарда тутилган.

Ушбу лойиҳанинг муҳокамаси 27 ноябргача якунланади.

 

Янгиликлар лентаси
0