Миллий банк ва Credit Suisse 200 миллион евролик битим имзолашди

© Sputnik / Алексей НикольскийНациональный Банк Узбекистана
Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Швейцария Credit Suisse банки ўртасида 200 миллион евролик кредит битими имзоланди, деб хабар қилди Ўзмиллийбанк матбуот хизмати. 

Битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилаётган, экспорт-кредит агентликлари (ЭКА) кафолати остида, давлат кафолати тақдим этмасдан, инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик назарда тутилган.

“Мазкур битимнинг асосий афзаллиги Швейцария, Европа, Жанубий Корея ва Хитойдан ускуна ҳамда технологиялар етказиб беришни назарда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш имкониятидир”, - дейилган Ўзмиллийбанк хабарида.

Ўзмиллийбанк 1993 йилдан бошлаб Credit Suisse билан савдо молиялаштирилиши ва тўлов амалиётлари соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон банки ва Швейсария ўртасида бундай турдаги битимларнинг энг биринчиси ҳисобланади.

Вывеска Эксимбанка - Sputnik Ўзбекистон
Миллий банк ва АҚШ Эксимбанки ўртасида ҳамкорлик тикланди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон саноат-қурилиш банки Credit Suisse банки билан йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 миллион евролик кредит битимини имзолаган эди. Шунингдек, кредит пуллари йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Европа Иттифоқи, Хитой, Корея ва Японидан асбоб-ускуна сотиб олишга сарфланади.

Шунингдек, Credit Suisse Ўзбекистонда нефтгаз соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишни режалаштирган. Хусусан,  Жиззах вилоятидаги Gas Project Development Central Asia AG  ва Газпром назорат қилувчи Enter Engineering Pte Ltd иштироки билан янги нефтни қайта ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши ва Шўртан газ-кимё мажмуаси ишлаб-чиқариш қудратини кенгайтириш лойиҳаларида.

Credit Suisse Group AG Цюрихда (Швейцария) жойлашган бўлиб, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида ваколатхоналарга эга ҳамда 800 миллиард АҚШ долларидан ортиқ активларни бошқаради.

Янгиликлар лентаси
0