Hyundai Наманганда тижорат автомобиллари заводи очади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишГрузовики Hyundai
Грузовики Hyundai - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Hyundai-Namangan KD заводининг умумий қиймати - 130 миллион доллани ташкил қилади. Дастлабки босқичда завод 400та юк автомобиллари ва микроавтобуслар ишлаб чиқаради.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Жанубий Кореянинг Evergreen Motors ва Posco Daewoo компаниялари билан ҳамкорликда, Hyundai-Namangan KD - юк автомобиллари заводи қурила бошлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Наманган вилоят маъмуриятига асосан. 

Янги завод илк маҳсулотини  2019 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқаришни бошлайди. Дастлабки босқичда завод 400та юк автомобиллари, микроавтобуслар ва автобуслар ишлаб чиқаради. Завод қуввати секин-аста 2,5 минг автомобилга етказилади. Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар локализацияси 50%ни ташкил қилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион $ атрофида бўлади. Завод “Қўқон” ЭИЗида қурилади. Завод қурилишининг тамал тоши қўйиш маросимида сармоявий ҳамкорлик шатномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Hyundai заводини қуриш ҳақидаги дастлабки келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга 2017 йилда бўлган ташрифи доирасида имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0