Кредит, ғалла, ҳосил ва фермер: ҳукуматнинг янги қарори тасдиқланди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых на полях
Уборка урожая зерновых на полях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор талабларига кўра, ғалла етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik.  Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қайси усулда ҳосил етиштириш деҳқонни бой қилиши маълум қилинди

Қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ғалла экилган суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил олиши ер ижара шартномаси бекор қилинишигача бўлган чоралар қўлланилишига олиб келади.

Бундан ташқари, ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ягона ер солиғини ҳисоблашда солиқ ставкаларига ҳосилдорликка қараб коэффициентлар қўлланилиши белгиланади.

Яъни, гектаридан ўртача 30 центнер ва ундан паст ҳосил олинганда 2 баробар, ҳосилдорлик 31 центнердан 40 центнергача бўлганида эса 1,5 баробар кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Мазкур тартиб ғалла етиштирувчиларни суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида киритилди.

2019 йил ҳосили учун етиштириладиган 3-синфли юмшоқ буғдойнинг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархи 1 200 000 сўм миқдорида белгиланди (ўтган йилгига нисбатан 1,6 баробар кўп).

Давлат хариди учун етиштирилган маҳсулотларни табақалаштирилган нархларда, яъни устама ва чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олиш тартиби жорий қилинди. Бошқача қилиб айтганда, етиштирилган ғалла ҳосилдорлигига қараб, давлат хариди учун етказиб берилган ғалла харид нархига 25 фоизгача устама ёки чегирма қўлланилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил поле фермерского хозяйства Юсупов Гофуржон файз Бекабадского района - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур

Бунда, харид нархига ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 41 центнердан 50 центнергача бўлганида – 10 фоиз (120 минг сўм), 51 центнердан 60 центнергача бўлганида – 20 фоиз (240 минг сўм), 61 центнер ва ундан юқори бўлганида – 25 фоиз (300 минг сўм) устама қўлланилади.

Аксинча, давлат хариди нархлари ҳосилдорлик 30 центнер ва ундан кам бўлганида – 25 фоиз (300 минг сўм), 31 центнердан 40 центнергача бўлганида – 15 фоиз (180 минг сўм) чегирма билан ҳисоб-китоб қилинади.

Ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш тизимини ҳам такомиллаштирилди. Амалдаги тартибга кўра, имтиёзли кредит давлат хариди учун етказиб бериладиган ғалла қийматининг 60 фоизигача ажратилган бўлса, эндиликда ғалла етиштириш учун 100 фоизигача йиллик беш фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилади.

Янгиликлар лентаси
0