03:07 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Офис TeliaSonera в Швеции

Telia компанияси Coscomдаги ўз улушини Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотади

© Kārlis Dambrāns
Иқтисод
Ҳавола олиш
74 0 0

Швециянинг "Тelia Sonera" компанияси мамлакат бозоридан бутунлай чиқиб кетади. Шартнома қиймати 215 миллион долларга баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Швециянинг "Тelia Sonera" холдинг компанияси Coscomдаги ўз улушини  Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Келишув тартибга солувчиларининг тасдиғисиз чоршанба куни бўлиб ўтади, унинг қиймати 215 миллион долларни ташкил этади.

Швеция "Тelia Sonera" компаниясининг бош директори Юхан Денниленднинг маълум қилишича, активларни сотиш компаниянинг аста-секинлик билан Евроосиёдан кетиши ва Скандинавия ва Болтиқ бўйидаги ишларга интилиши тўғрисидаги қарор доирасида бўлиб ўтмоқда.

2017 йил сентябрь ойида Швеция прокуратураси Telia собиқ уч нафар ходимининг Ўзбекистонда 2007-2010 йилларда пора бўйича ишини якунига етказди. Улар ўз айбларига иқрор бўлишмаган, аммо ушбу фош этишлиши натижасижа 2013 йилда компания раҳбарияти ўзгаришига олиб келди.

2007 йилда "Coscom" компаниясини Швециянинг "Тelia Sonera" компанияси сотиб олганди. Бугунги кунда оператор 7,1 миллион нафар абонентга эга.

Асосий мавзулар