“Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишМонеты и денежные знаки, архивное фото
Монеты и денежные знаки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Шу йил 5 декабрида Халқаро Молия Корпорациясининг (ХМК) навбатдаги, миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.

Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан олдин ХМК Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган "Самарқанд" облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди.

Олинган маблағлар "Ҳамкорбанк" АТБ банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган эди.

Янгиликлар лентаси
0