01:34 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Чарвакское водохранилище в Узбекистане

Келгуси йил Ўзбекистонда 7 та янги сув омобори қурилади – Шавкат Мирзиёев

© Flickr / t_y_l
Иқтисод
Ҳавола олиш
887 0 0

Келгуси йил Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 7та янги сув омборлари барпо этилади, деди президент.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерлар кунига бағишланган нутқида келгауси йилда Ўзбекистонда мелиорацияга катта эътибор борилишини айтиб ўтди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Хусусан, президент келгуси йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Давлат бюджетидан қарийб 1,7 триллион сўм, халқаро молия институтларининг 84 миллион доллар миқдоридаги маблағини йўналтириши режалаштирилаётганини қайд этди.

Ундан ташқари, сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан сўғорилмайдиган лалми ерларни ўзлаштириш ҳам  белгиланганини, бунинг учун Ўзбекистонда бир неча янги сув омборларини қуриш режалаштирилаётганини таъкидлади.

“Тошкент вилоятида жами 45 миллион куб метр сув йиғиладиган “Паркентсой”, “Қизилсой”, “Тоштепа”, Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Караман”, Қашқадарё вилоятида “Гулдара”, “Аяқчисой”, Самарқанд вилоятида “Булунғур” сув омборлари барпо этилади”, - деди президент.

Шунингдек президент қишлоқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам тўхталиб ўтди. Бу борада, президент, хориждаги етакчи олий ўқув юртлари билан бирга қўшма факультетлар ташкил этиш, яқинда иш бошлаган “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали агро соҳа мутахассисларини, ёш кадрларни ривожланган хорижий мамлакатларда ўқитиш белгиланганини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев  келгуси йил Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигисоҳасида 1 миллиард 870 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланаётгани хабар қилди.

Асосий мавзулар