00:39 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Кошелек с деньгами

Шавкат Мирзиёев пенсияга доир янги фармонни имзолади

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
598321

2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 январдан  бошлаб:

- барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади;

- пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифлар маъқулланган.

Молия вазирлиги ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.

Асосий мавзулар