Мирзиёев ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

© Пресс службаШавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Қашқадарёга ташрифи чоғида Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келиб, Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводига ташриф буюрди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Корхона Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаради. Қурилиш 2016 йилда бошланганди. Давлат раҳбари 2017 йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур заводнинг қурилиш майдонига келиб, унинг молиялаштирилиши, хорижий технологиялар  билан жиҳозланиши, қурувчилар ва кадрлар таъминоти каби барча масалаларни чуқур таҳлил қилган эди. 

Бугунги кунда 135 гектардан зиёд майдонда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Темир-бетон пойдеворлар қўйилиб, эстакадалар кўтарилган. Улкан автокранлар ўрнатилиб, мураккаб ускуналарни йиғиш бошлаб юборилган.

“Давлатимиз раҳбари мутахассислар, техника ва ресурслардан максимал фойдаланиб, қурилиш-монтаж жараёнларини оқилона мувофиқлаштириб, заводни ишга туширишни тезлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни бир кун бўлсаям эртароқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Заводни фойдаланишга топшириш муддатини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди”, - дейилган хабарда.

Мазкур катта лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард доллари. Унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, ЕВРО-5 стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Булар 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёнилғиси, 431 минг тонна нефт, 53 минг тонна суюлтирилган газдир.  

Янгиликлар лентаси
0