Хориж автомобилларидан божхона тўловларини ундириш тартиби юзасидан изоҳ берилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишНа стенде марки автомобилей класса "премиум" Lexus
На стенде марки автомобилей класса премиум Lexus - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тартиб ишлаб чиқариш йили икки йилдан ортиқ бўлмаган, нархи 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган автомашиналарга тааллуқли бўлади.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб хориж енгил автомобилларидан божхона тўловларини ундириш тартиби жорий этилади, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғим ставкалари ўзгаради

ДБҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Фаррух Файзуллаев сўзларига кўра, ўзгаришлар ишлаб чиқариш йили икки йилдан ортиқ бўлмаган, нархи 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган автомашиналарга тааллуқли бўлади.

Бундай автомашиналаридан импорт божи ундирилмайди. Фақат 20 % акциз солиғи ва 20 % қўшилган қиймат солиғи ундирилади. Олиб кирилган автомашина қийматидан ягона божхона тўловларнинг ставкаси 44 % бўлади.

Бошқа автомашиналарга божхона тўловларининг ставкалари ўзгармади.

“Республикада ўрта синф автомобиллари ишлаб чиқарилади, GM Uzbekistan бор. Давлат ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилади. Шунинг учун бизда ишлаб чиқарилмайдиган премиум-класс  автомобилларига нисбатан импорт божи бекор қилинди”, - деб қўшимча қилди у.

Янгиликлар лентаси
0