Давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши санаси эълон қилинди

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қимматли қоғозлар бир миллион сўмлик номинал қийматида 6 ойлик, 1 йиллик ҳамда 3 йиллик муддатлар учун муомалага чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. 2018 йилнинг 26 – 28 декабрь кунлари Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш амалиётини қайта йўлга қўяди, деб хабар берди Марказий банк матбуот-хизмати.

Счетчик государственного долга США. 2012 год - Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилдан давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши йўлга қўйилади - МБ

Қимматли қоғозлар бир миллион сўмлик номинал қийматида 6 ойлик, 1 йиллик ҳамда 3 йиллик муддатлар учун муомалага чиқарилади.

Хабарда айтилишича, давлат қиммат қоғозлари Ўзбекистон Ҳукумати тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланган ва Ўзбекистон резидентлари бўлган тижорат банклари ва юридик шахслар ўртасида жойлаштирилади.

ДҚҚлар бўйича фоиз тўловлари Молия вазирлиги томонидан, муомалага чиқариш шартларига мувофиқ, уларнинг тўлиқ амал қилиш муддатлари давомида амалга оширилади.

ДҚҚ бўйича фоизли даромадлар даромад солиғидан озод этилган.

ДҚҚлар сўндирилаётган вақтида уларнинг номинал қийматини ҳамда мазкур қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида ҳисобланган фоизли даромадларини олиш ҳуқуқини беради.

Муддати бир йилгача бўлган ДҚҚлар ноль купон ставкаси, яъни дисконт билан ҳамда муддати бир йилдан юқори бўлган ДҚҚлар учун купон фоиз ставкаси билан муомалага чиқарилади (ДҚҚларнинг даромадлилигини ҳисоблаш усули ЎзРВБнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади).  Бунда, ДҚҚларнинг даромадлилиги талаб ва таклиф асосида шаклланган молия бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб аниқланади.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
МБ ўзбекистонликларнинг солиқ бўйича қарзларини пластикдан ундиришга қарши чиқди

ДҚҚларнинг бирламчи жойлаштириш Молия вазирлиги топшириғи билан Марказий банк томонидан аукцион ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси аъзоси ва молиявий воситачилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга тижорат банклари ёки бошқа юридик шахслар ДҚҚ билан битимлар тузишда дилер бўлишлари мумкин.

Аукцион ўтказиш, қимматли қоғозларни муомалага чиқариш параметрлари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банк томонидан аукцион ўтказишдан камида 7 кун олдин маълум қилинади.

ДҚҚ савдо якунлари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банк ва Ўзбекистон валюта биржасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0