13:39 26 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Иқтисод
Ҳавола олиш
273 0 0

Ушбу корхоналарнинг ҳар бири тайёр, юқори даромадли бизнес бўлиб, янги автомобиллар, эҳтиёт қисмлар сотувининг амалдаги тизимини, шунингдек автосервис хизматлари кўрсатиш тизимини ўзида қамраб олган.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ хусусий дилерлик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида, 32 та дилерлик корхоналари устав фондларидаги ўз улушларини аукцион савдоларига қўйди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу корхоналарнинг ҳар бири тайёр, юқори даромадли бизнес бўлиб, янги автомобиллар, эҳтиёт қисмлар сотувининг амалдаги тизимини, шунингдек автосервис хизматлари кўрсатиш тизимини ўзида қамраб олган.

Савдоларга автомобиллар сотувининг шаффоф тизимлари ривожига ва уларга сотувдан кейин хизмат кўрсатишга инвестиция киритиш истагида бўлган хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади.

Аукцион савдолари ташкилотчиси – “Respublika mulk markazi” АЖ.

Савдолар 2019 йил 21 январда ўтказилади. Савдоларда қатнашиш учун дилерлик корхонаси устав капиталидаги улуш бошланғич қийматининг 15 фоизини ўтказиш талаб этилади.

Улушлари сотувга қўйилган дилерлик корхоналари номлари ва уларнинг бошланғич нархлари компания хабарида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзавтосаноат” АЖ учта дилерлик корхоналаридаги улушларни сотиш учун аукционга қўйганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Асосий мавзулар