03:47 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
489 0 0

Бу объект Марказий-Осиёдаги энг самарали электрстанцияларидан бири бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. 29-декабр куни Навоий ИЭСни кенгайтириш ва умумий қуввати 450 мегаваттни ташкил этувчи иккинчи газ-буғ қурилмасини қуриш лойиҳасида БГҚ-2 Газ Турбинасида "биринчи олов олдириш" жараёни ўтказилди, деб хабар қилди "Ўзбекэнерго" матбуот-хизмати.

Қурилма фойдаланишга киритилгандан кейин ҳар йили қўшимча 312,1 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. 

450 МВт қувватга эга электрэнергиясини ишлаб чиқарадиган буғ-газ қурилмасини қурилиш ишларини 2020 йил январ ойида якунлаш режалаштирилган.

Бу объект Марказий-Осиёдаги энг самарали электрстанцияларидан бири бўлиши кутилмоқда.

"Ўзбекэнерго" АЖнинг лойиҳани қуриш буюртмасини Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems компаниялари бажармоқда.

Лойиҳани молиялаштириш Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари ва "Ўзбекэнерго"нинг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, станциядаги 478 МВтли биринчи буғ-газ қурилмаси 2012 йил охирида ишга туширилганди. Бу Ўзбекистон энергетика тизимида амалга оширилган биринчи йирик халқаро лойиҳа бўлган. Станция модернизациялангунча 1 кВт электр энергия ишлаб чиқариш учун 400 грамм газ сарфлаган, ҳозирда бу кўрсаткич 220-235 граммни ташкил қилади. Бунинг эвазига 2014-2015 йилларда 700 млн куб метр газ тежаб қолинган.

Асосий мавзулар