03:00 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
195 0 0

Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 5 янв  — Sputnik. Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ:

“Ўзэлтехсаноат” АК негизида Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди;

“Ўзэлтехсаноат” АКга тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши) Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилди.

Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилишга кўмаклашиш, саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан  “Сино” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан топширилиши белгиланди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, шунингдек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктириш имконияти берилди.

Қарорга кўра, 2022 йилнинг 1 январига қадар:

- “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади;

- шартномалар бўйича ташкилотларнинг “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

Бундан ташқари, Электротехника саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш “Йўл харитаси” тасдиқланиши белгиланди. Йўл харитада қуйидагилар назарда тутилади:

- амалдаги электротехника корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича 153,8 миллион доллар миқдоридаги 22 та инвестиция лойиҳаларини 2019-2021 йилларда амалга ошириш;

- 2021 йилга юқори қўшилган қийматли тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини 2 бараварга ошириш;

- 2021 йилда тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини 400 миллион доллар миқдорига эришиш;

- лойиҳа қиймати 500 миллион доллар бўлган истиқболли инновация лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб этиш.

Асосий мавзулар