00:42 18 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68

Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди

© Sputnik / Анар Мовсумов
Иқтисод
Ҳавола олиш
275 0 0

2018 йилда Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik.  “Автостат” таҳлилий агентлиги хабарига кўра, 2018 йилнинг 11 ойи натижаларига кўра Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу давр мобайнида Россия 26 мингдан ортиқ енги автомобил экспорт қилган. Ундан 70% асосий 5та мамлакатларга юборилган.

Биринчи ўринда – Чехия (6,3 мингта автомобиль), иккинчи ўринда - Украина (3,8 минг)  ва учинчи ўринда – Ўзбекистон (3,1 минг).  Ундан кейинги ўринларда Латвия (2,9 минг) ва Озарбайжон (2,4 минг).

Ушбу сайтда Россияга импорт қилинган автомобиллар статистикаси ҳам келтирилган. Унда хабар қилинишига кўра, 2018 йилнинг 11 ойи давомида Россияга 213 минг дона енги автомбил олиб келинган.

Россияга автомбиль экспорт қилувчи энг илғор мамлакатлар ўнталиги қуйидагича бўлди:

  1. Япония – 69 мингта автомобиль
  2. Германия – 34 минг авто
  3. АҚШ – 18,8 минг
  4. Буюк Британия – 16,5 минг
  5. Таиланд – 10,3 минг
  6. Словакия – 7,3 минг
  7. Венгрия – 6,5 минг
  8. Туркия – 6,4 минг
  9. Хитой – 5минг
  10. Финландия – 4,2 минг

Асосий мавзулар