23:38 17 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Подпись документов

Ўзбекистонда мустақил антимонополия қўмитаси ташкил этилади

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
120 0 0

Янги ташкил топаётган тузилмалар 2019 йил 1 апрел санасига қадар иқтисодиёт соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини чекловчи қонунчилик нормаларидан воз кечиш бўйича таклифларни киритиши лозим

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати давлат рақобат қўмитасини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилишни режалаштирмоқда.

Шу муносабат билан Давлат дастури-2019 лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мустақил давлат антимонопол органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, давлат антимонопол органига рақобатни ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолиятини назорат қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва реклама бозори соҳасини тартибга солиш функцияларини берилади.

Ушбу идора бир нечта бўлимларга бўлиниб, антимонопол қўмита алоҳида тузилма сифатида ажратилади.

Янги ташкил топаётган тузилмалар 2019 йил 1 апрел санасига қадар иқтисодиёт соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини чекловчи қонунчилик нормаларидан воз кечиш бўйича таклифларни киритиши лозим.

Асосий мавзулар