Ўзбекистонга 2019 йилда асосий инвестициялар қайси мамлакатлардан жалб қилинади?

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Неъматов айтишига қараганда инвестициялар жалб қилинадиган асосий соҳалар - энергетика, енгил саноат, маиший хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўлади.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Кеча Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Неъматов Илҳом Тўйчиевич 2019 йилда Ўзбекистонга инвестициялар асосан қайси мамлакатлардан жалб қилиниши ва қайси соҳаларга йўналтирилиши ҳақида сўзлаб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Вазир ўринбосари айтишига қараганда 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоялар Россия, Хитой, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Польша томонидан киритилади.

Инвестициялар жалб қилинадиган асосий соҳалар сифатида эса: энергетика, енгил саноат, маиший хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари белгилаб олинган.

Шавкат Мирзиёев познакомился с работой предприятия  “Steel property construction” - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 2019 йилда 2,7 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган

2019 йилда жалб қилиш режалаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 4,2 миллиард миқдорида белгиланган.  2018 йилда жалб қилинган тўғридан – тўғри инвестициялар миқдори 2,7 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Шунингдек вазир ўринбосари 2019 йилда узоқ муддатли лойиҳаларга ҳам катта эътибор берилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Хусусан йил давомида умумий қиймати 22,3 миллиард доллар бўлган 264 та узоқ муддатли лойиҳалар имзолаш назарда тутилгани айтиб ўтилди.

Юқоридаги песпектив инвестицион лойиҳалар асосан янги технологиялар олиб кириш ва Республиканинг Экспорт салоҳиятини оширишга ҳамда туристлар сонини оширишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0