Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота баҳорда чиқарилади

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги банкнота Наврўзга чиқарилиши мумкин. Ҳозир дизайн ва чоп этишга рухсат кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Ўзбекистонда йирик миқдордаги янги банкнота баҳор мавсумида чиқарилиши мумкин.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади

Айрим интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ушбу хабарларда айтилишича, янги 100 минг сўмлик банкнота Наврўз байрами олдидан муомалага чиқарилади.

Sputnik мухбири ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Марказий банк билан боғланди.

“Йирик миқдордаги банкнота чиқарилиши ҳақида илгари ҳам хабар бергандик. Янги банкноталар чиқарилиши ҳақида техник топшириқлар ишлаб чиқарилган. Ҳозирги вақтда иш олиб борилмоқда. Бироқ, банкнота муомалага чиқиши бўйича аниқ сана белгиланмаган”, - деб маълум қилди Марказий банк матбуот хизмати вакили.

Марказий банкдаги бошқа манбаанинг маълумотига кўра, янги банкнота Наврўзга чиқарилиши керак. Ҳозир дизайн ва чоп этишга рухсат кутилмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ сана номаълум. Бу 1 март, 21 март ёки 1 апрель ҳам бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда энг катта қийматли купюра 50 минг сўмлик бўлиб, у 2017 йилнинг 22 августида муомалага киритилган.

Янгиликлар лентаси
0