07:58 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Иқтисод
Ҳавола олиш
469 0 0

Ўзбекистонда ўтган йил давомида банк карталаридан нақд пул ечиб олиш ҳажми 4 баравар, шундан айнан банкоматлар орқали ечиб олиш 50 баравар ошган.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўтган 2018 йилда банк карталаридан ечиб олинаётган нақд пул ҳажми 4 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Марказий банк ҳисоботида келтирилишига кўра, 2018 йилда банк карталаридан ечилган жами пуллар ҳажми 2017 йилга нисбатан 4 баробарга ошиб, 12,29 трлн. сўмни ташкил этган.

Айнан банкоматлар орқали ечиб олинган пуллар ҳажмида тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда фақат 98 миллиард сўм банкоматлар орқали ечиб олинган эди. 2018 йилда эса банкоматлар орқали – 4,9 триллион сўм олинган. Бу 50 баравар кўп дегани.

Айтиш жоизки ўтган йил давомида республикада пластик карталар орқали ҳисоб-китоб қилиш ва банкоматлар ўрнатиш жараёни жадал олиб борилди.

2018 йилда банк карталаридан ечилган пуллар
Марказий Банк
2018 йилда банк карталаридан ечилган пуллар

МБ ҳисоботига кўра, бугунги кунда муомалада бўлган пластик карталар сони бўйича қуйидаги банклар етакчилик қилмоқда: Халқ банки -3,4 млн, “Агробанк”– 2,4 млн, Миллий банк – 2 млн, Асака банк – 1,8 млн ва Ипотека банк – 1,4 млн дона.

Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича етакчи банклар эса қуйидагилар: Капитал банк – 2650 та, Агробанк – 617 та, Ҳамкорбанк – 605та, ИнвестФинанс банк – 521та ва  Миллий банк – 439та.

Асосий мавзулар